24.09.2025 14:06
210

Аҳмад аш-Шаръ Нью-Йоркда ЕИ етакчилари билан учрашди

Кеча, 23 сентябрь куни Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ўтказди. 

Баёнотда ЕИ расмийлари учрашувни ижобий баҳолаб, асосий эътибор Суриянинг ўтиш давридаги муаммоларига қаратилганини билдирган. Улар Европа Иттифоқининг “чинакам, инклюзив, тинч ва сурияликларнинг ўзлари бошчилик қиладиган, зарарли ташқи аралашувлардан холи ўтиш жараёнига” бўлган қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Аш-Шаръ эса алоҳида чиқишида босқинчи исроил Сурия суверенитетини ҳурмат қилувчи хавфсизлик келишуви тузмагунча, Яқин Шарқ янги беқарорлик хавфи остида қолишидан огоҳлантирган.

Яқин Шарқ институти тадбирида сўзлаган Сурия етакчиси келишувга умид билдирган бўлса-да, режим ўзгаришидан кейинги Суриянинг заифлигидан фойдаланаётган Исроилнинг ҳужумлари давом этаётганини таъкидлаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.