11.05.2024 12:39

Афғонистон шимолида кучли сув тошқини юзага келди


Тинимсиз ёғингарчилик туфайли Афғонистоннинг Бағлон вилоятида сув тошқинлари юзага келди.

Сел уйларни вайрон қилган, одамларни сув олиб кетган. 200 га яқин одам ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган.

Қидирув-қутқарув ишлари бошланди. Айни пайтда Бағлондаги вазият жуда оғир.

Аввалроқ, Афғонистонда мавсумий ёмғирлар сабаб 400 дан ортиқ ҳайвонлар нобуд бўлган эди. Шунингдек, катта ҳажмдаги экин майдонлари ва йўл инфратузилмаси вайрон бўлган. Тошқин натижасида 50 киши ҳалок бўлган, 36 нафари жароҳат олган. 706 та уй қулаб, яна 1606 та уй зарар кўрган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.