Адан кўрфазида АҚШ “спецназчи”лари жасадлари топилди
АҚШ қўмондонлиги Адан кўрфазида Эрондан қурол олиб кетаётгани тахмин қилинаётган кемани текширишга уринаётганда сувга тушиб кетган икки нафар махсус бўлинма аскарларининг ҳалок бўлганини тан олди, дея хабар қилмоқда Islam News.
Вашингтон
фавқулодда вазиятга хавфсизлик кучларини кучли тўлқин суриб юборишини сабаб
қилиб келтирган. Қайд этилишича, йўқолган махсус бўлинма аскарларини қидириш 10
кун давом этган.
Таъкидлаш
жоизки, сўнгги бир неча ҳафта ичида Яманнинг "Ансоруллоҳ" ҳаракати (ҳусийлар)
Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий операциясига жавобан АҚШ ва Исроил
кемаларига бир неча бор ҳужум уюштирган эди.