2023 йилда Мексикадан АҚШга ўтмоқчи бўлган 1560 муҳожир ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди
Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида 2 млн 240 мингдан ортиқ киши Мексика орқали АҚШга ўтиш учун чегарага келган бўлса, бу рақам 2022 йилда 2 млн 326 минг, 2021 йилда 1 млн 856 минг бўлган.
Мексика Миллий миграция институти (ИНМ) маълумотларига кўра,
бу муҳожирлар асосан Гватемала,
Гондурас, Сальвадор,
Гаити, Венесуэла, Колумбия, Эквадор, Покистон, Хитой ва турли Африка
мамлакатларидан келган.
ИНМ мамлакатда 431 минг тартибсиз муҳожир қонуний йўл билан АҚШга кириш учун рўйхатга олингани ва жараён давом этаётганини маълум қилди.
Шу билан бирга, Мексиканинг El Economista сайти хабарига кўра, 2014 йилда 153, 2015 йилда 148, 2016 йилда
254, 2017 йилда 245, 2018 йилда 596, 2019 йилда 854, 2020 йилда 798 киши, 2021 йилда 1249, 2022 йилда 1457 ва 2023 йилда 1560 нафар муҳожир АҚШга бориш йўлида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
Ноқонуний муҳожирлар АҚШга етиб бориш учун одам
контрабандачиларига маълум миқдорда тўлов тўлашади, аммо бунга қурби етмаганлар
ҳафталаб пиёда юришга
мажбур бўлишади,
шунингдек, зўравонлик ва камситишларга дуч келишади.
Шу сабабдан ҳам ХМТ томонидан 12 сентябрда эълон қилинган ҳисоботда Мексика-АҚШ йўналиши "дунёдаги энг хавфли қуруқлик миграция йўли" сифатида қайд этилган.
Ички
органлар савдогарлари, наркотика мафиялари ва жиноий ташкилотларнинг таҳдидларига қарамай, АҚШ орзусидан воз
кечмаган тартибсиз муҳожирлар АҚШ чегарасига етгунча турли касалликларга ҳам чалинмоқда.
Бошқа томондан, Мексиканинг Тапачула, Чиапас, Нуево Леон ва
Морелос шаҳарларида кутаётган минглаб муҳожирлар АҚШга қонуний йўл билан ўтиш
учун ойлар давомида кўплаб кам маошли ишларда ишлашга мажбур бўлмоқда.