-
2024 йилнинг биринчи олти ойида Россия судлари 85,8 минг муҳожирни чиқариб юборишга қарор қилди, бу 2022 йилдаги барча кўрсаткичлардан ошиб кетди. Судлар томонидан муҳожирларга солинадиган жарималар миқдори ҳам ортиб бормоқда. 2024 йилнинг биринчи олти ойида хорижликлар 590 миллион рубль (6,1 млн доллардан зиёдроқ) миқдорида жаримага тортилган. Бу бутун 2023 йил билан деярли тенг.
-
Ўзбек маршали Абдул Рашид Дўстум Афғонистонга қайтиш нияти борлигини маълум қилди. Унинг Толибонга қаршиликни қайта ташкил этиш ҳамда Афғонистонни озод қилишни режалаштираётгани маълум қилинди.
-
Кенияда ёш муслима аёл маданият, санъат ва мерос вазири лавозимини эгаллади. Умми Башир қуролли тўқнашувлар ва тинчлик бўйича магистр даражасига эга бўлиб, ҳозирда халқаро муносабатлар бўйича докторлик диссертациясини ёзмоқда. Миллий ва халқаро даражадаги муваффақиятларига унинг кўп болали она экани халал бераётгани йўқ.
-
Украина Қуролли Кучларининг собиқ раҳбари, ҳозирда Украинанинг Лондондаги элчиси Валерий Залужний жанговар ҳаракатларни тугатиш учун ҳудудларнинг бир қисми Россияга берилиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Мазкур баёнот Украина раҳбариятидаги туб ўзгаришларни кўрсатиши мумкин.
-
Тўққизинчи дарс ва яна бир деистга мурожаат қиламиз: – Сен имон келтирган Аллоҳ одилми йўқса (зинҳор-базинҳор!) золимми? Менимча, золим бўлган илоҳга имон келтирмайсан ва яратгувчининг одил эканини қабул қиласан.
-
“Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламин” – Барча мақтов ва шукрлар оламларнинг тарбиячиси – Робби Аллоҳга бўлсин. Фотиҳа сурасининг биринчи ояти шарҳи.
-
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Россия-Украина можаросининг давомийлиги юзасидан ўз прогнозини қайта кўриб чиқди. Ҳозирги таянч сценарий жанглар 2025 йил охиригача, салбий сценарийда эса 2026 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Айни пайтда аксарият таҳлилчилар Оқ уйда маъмурият ўзгариши фонида можаро келаси йилдаёқ барҳам топиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 381 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Ламми сайловолди кампаниясидаги ваъдаларига қарамай, Хитойнинг уйғур мусулмон озлигига нисбатан муносабатини геноцид деб эълон қилиш режасидан воз кечди. Аввалроқ Британиянинг янги ҳукумати сайловлар олдидан Фаластин давлатини тан олиш ваъдасидан ҳам юз ўгирган эди.
-
АҚШнинг Пенсильвания штатидаги касалхоналардан бирида Туркия 2016 йил июлдаги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айблаб келаётган FETO етакчиси, воиз Фатҳуллоҳ Гюлен 83 ёшида вафот этди. Анқара бир неча бор ўзининг НАТОдаги иттифоқчиси АҚШдан Гюлен экстрадициясини талаб қилганди.