-
Ливан жанубидаги Қана қишлоғи учинчи бор Исроил армияси томонидан қирғин қилинди. 1996 ва 2006 йилларда бўлгани каби Ғарб матбуоти ушбу қишлоқда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини совуққонлик билан қабул қилмоқда. “Бу эса ирқчи Ғарб медиаси учун сионистларнинг ҳаёти қимматлилиги, араблар эса фақат ўлим кўрсаткичлари янги рекордларни ўрнатгандагина ёритилиши керак бўлган ғайриинсоний мавжудотлар сифатида кўрилишини англатади”, - деб ёзади журналист ва ёзувчи Роберт Инлакеш.
-
2024 йилнинг биринчи олти ойида Россия судлари 85,8 минг муҳожирни чиқариб юборишга қарор қилди, бу 2022 йилдаги барча кўрсаткичлардан ошиб кетди. Судлар томонидан муҳожирларга солинадиган жарималар миқдори ҳам ортиб бормоқда. 2024 йилнинг биринчи олти ойида хорижликлар 590 миллион рубль (6,1 млн доллардан зиёдроқ) миқдорида жаримага тортилган. Бу бутун 2023 йил билан деярли тенг.
-
Ўзбек маршали Абдул Рашид Дўстум Афғонистонга қайтиш нияти борлигини маълум қилди. Унинг Толибонга қаршиликни қайта ташкил этиш ҳамда Афғонистонни озод қилишни режалаштираётгани маълум қилинди.
-
Кенияда ёш муслима аёл маданият, санъат ва мерос вазири лавозимини эгаллади. Умми Башир қуролли тўқнашувлар ва тинчлик бўйича магистр даражасига эга бўлиб, ҳозирда халқаро муносабатлар бўйича докторлик диссертациясини ёзмоқда. Миллий ва халқаро даражадаги муваффақиятларига унинг кўп болали она экани халал бераётгани йўқ.
-
Украина Қуролли Кучларининг собиқ раҳбари, ҳозирда Украинанинг Лондондаги элчиси Валерий Залужний жанговар ҳаракатларни тугатиш учун ҳудудларнинг бир қисми Россияга берилиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Мазкур баёнот Украина раҳбариятидаги туб ўзгаришларни кўрсатиши мумкин.
-
Тўққизинчи дарс ва яна бир деистга мурожаат қиламиз: – Сен имон келтирган Аллоҳ одилми йўқса (зинҳор-базинҳор!) золимми? Менимча, золим бўлган илоҳга имон келтирмайсан ва яратгувчининг одил эканини қабул қиласан.
-
“Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламин” – Барча мақтов ва шукрлар оламларнинг тарбиячиси – Робби Аллоҳга бўлсин. Фотиҳа сурасининг биринчи ояти шарҳи.
-
Суданда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) Шимолий Дарфурнинг Малҳа ҳудудида Судан армияси томонидан бомбардимончи сифатида фойдаланилаётган самолёт уриб туширилганини маълум қилди. Бироқ қолдиқлар Ил-76 самолётига тегишли бўлиб, экипаж аъзоларидан бири БААда жойлашган Қирғизистонга алоқадор Airline Transport Incorporation FZC компанияси гувоҳномаси бўлган.
-
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Россия-Украина можаросининг давомийлиги юзасидан ўз прогнозини қайта кўриб чиқди. Ҳозирги таянч сценарий жанглар 2025 йил охиригача, салбий сценарийда эса 2026 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Айни пайтда аксарият таҳлилчилар Оқ уйда маъмурият ўзгариши фонида можаро келаси йилдаёқ барҳам топиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 381 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.