-
Давлат Думаси депутатлари яқин орада юзни беркитувчи кийим, жумладан, ниқобни тақиқлаш борасидаги қонун лойиҳасига овоз беришади. Депутатларнинг фикрича, ниқоб тақиш жамоат жойларида кузатув камераларидан одамнинг юзини аниқлашни қийинлаштиради.
-
Брюссел эркин университети илмий кенгаши 7 майдан буён давом этиб келаётган талабалар норозилиги ортидан Исроил университетлари билан тузилган барча шартнома ва лойиҳаларни тўхтатишга қарор қилди. Исроил Халқаро суднинг Рафаҳга қилинган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш, гуманитар ёрдамларнинг киришига тўсиқ бўлмаслик қарорларига амал қилса, муносабатлар қайта тикланиши мумкин.
-
Қозоғистон парламенти Хитой билан Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Келишув туфайли Хитойдан Европага юк ташишнинг умумий тезлиги ҳозирги 19-23 кундан 12-13 кунгача қисқаради.
-
Кеча Ғазо сектори ва Миср чегарасида содир бўлган отишмада иккинчи мисрлик аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб Middle East Eye нашри хабар берди. Нашр ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи Ислом Иброҳим Абдел Разек бўлганини аниқлади.
-
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни расман тан олганидан кейин Дания парламенти қарама-қарши қарор қабул қилди. Буни Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини зарур шартлар йўқлиги билан изоҳлаган.
-
Табиий офат туфайли мамлакатда 400 мингдан ортиқ хонадон электр энергиясидан маҳрум бўлди. Торнадо Арканзас, Кентукки, Оклахома ва Техас штатларида юз берган. Президент Байден, агар керак бўлса, Қўшма Штатлар ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
-
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини расман тан олди. Жумладан, Испания бош вазири Шарқий Қуддус мустақил Фаластин пойтахтига айланиши, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил ягона Фаластин миллий ҳукумати назорати остида бўлиши кераклигини таъкидлади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 235 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Рафаҳ қочқинлар лагерида Исроил армияси томонидан аёллар ва болаларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ортидан Канада миграция вазири Марк Миллер Канада Ғазо сектори аҳолиси учун визалар сонини беш баробарга оширишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
-
Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида 27 та ҳужжат, жумладан, кичик атом станциялари қуриш, Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш сиёсатини тасдиқладилар.