Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ИИВ ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўришни топширди.
Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз Ўзбекистонга ташриф буюриб, президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашди. Учрашувларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдонинг 10 фоизи ШУАР ҳиссасига тўғри келиши, ушбу ҳудуд билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳалари портфели 3,5 млрд долларни ташкил этиши маълум қилинди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов вазир этиб тайинланганидан буён илк бор Афғонистонга ташриф буюриб, “Толибон” ҳаракатининг бир қанча юқори мартабали амалдорлари билан музокаралар ўтказди. Томонлар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, жумладан, иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 100 млн долларлик «Муробаҳа» молиялаштириш битими ҳамда агентлик келишувини имзолади. Маблағ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 24 ойгача бўлган муддатга икки траншда ажратилади.
Қозоғистон синов лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштирмоқчи. Унга кўра, 1 апрелдан бир қанча назорат-ўтказиш пунктларида “учинчи мамлакатларга/учинчи давлатларга” туридаги рухсатномалар электрон шаклда берилади.
Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда 1650 километрлик умумий чегарани демаркация қилиш бўйича музокаралар давом эттирилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Суҳбат чоғида, жумладан, сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик ва Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Бишкек ИЭСдаги авария бўйича Қирғизистонга ёрдам беришини маълум қилди. Жумладан, Ўзбекистон Ўшга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берди.
Қозоғистонда Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингентлари иштирокида «Бирлестик» ўқув машғулотларини ўтказади.
Минтақада тўсатдан пайдо бўлган бозорни Ўзбекистон биринчилар бўлиб тўғри баҳолади ва бу имкониятни қўлдан чиқармади.