швейцария
Швейцария парламенти Фаластинни давлат сифатида тан олмаслигини маълум қилди
Швейцария Миллий кенгаши депутатлари Фаластинни давлат сифатида тан олиш таклифига қарши овоз берди. Матнда "Миллий кенгаш Фаластинни тан олишни истамаслиги ва шунинг учун сешанба куни цюрихлик Социал-демократик партия (СДП) аъзоси Фабиан Молина томонидан овозга қўйилган тегишли ташаббусни рад этгани" айтилади.
Давомини ўқиш...05.06.2024 07:31Швейцарияда Украина бўйича тинчлик саммити якунланди. Унда нимага эришилди?
Швейцарияда Украина бўйича тинчлик саммити Бюргеншток декларациясининг имзоланиши билан якунланди. Якуний декларациянинг аниқ мазмуни ошкор этилмаган. Шунга қарамай, Швейцария президенти Виола Амхерд бу ҳақдаги саволга жавоб бериб, "озиқ-овқат хавфсизлиги ҳеч бир ҳолатда қуролга айланмаслиги кераклиги, савдо кемаларига, фуқаролик портларига ва маршрут бўйлаб ҳужумларга йўл қўйиб бўлмаслиги, барча депортация қилинган ва ноқонуний кўчирилган украиналик болалар ҳамда бошқа ноқонуний ҳибсга олинган украиналиклар ватанига қайтарилиши шартлиги"ни айтиб ўтди. Шунингдек, у атом энергияси ва ядро объектлари хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхталган.
Давомини ўқиш...17.06.2024 11:05Швейцарияда Суданда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар бошланди
Швейцариядаги номаълум жойда ёпиқ эшиклар ортида АҚШ шафелигида Судан ҳукуматининг иштирокисиз ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича 10 кунлик музокаралар бошланди. Музокараларда Саудия Арабистони, АҚШ, Швейцария, БАА, Миср, Африка Иттифоқи ва БМТ вакиллари қатнашмоқда.
Давомини ўқиш...15.08.2024 16:36