россия
Россия "Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги президент Владимир Путинга «Толибон» ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. ТИВнинг фикрича, афғон толиблари ҳозирда Россиянинг душмани эмас.
Давомини ўқиш...55927.05.2024 14:46Путин Америка мол-мулкларини мусодара қилишга рухсат берди
Владимир Путин АҚШнинг Россиядаги активларини мусодара қилишга рухсат берди. Эндиликда Россия судлари Россиянинг АҚШдаги активларини мусодара қилиш натижасида етказилган зарарни қоплаш учун мамлакатда жойлашган Америка мулкини тасарруф этиши мумкин бўлади.
Давомини ўқиш...178624.05.2024 15:45Россия Мудофаа вазирлиги тўртта ҳудудда 102 та дронни йўқ қилингани ҳақида хабар берди
Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Қрим ярим ороли ҳудудида 51та, Краснодар ўлкаси ҳудудида 44та, Белгород вилояти ҳудудида 6та ва Курск ҳудудида битта дронни йўқ қилди ва тутиб олди”, - дейилади Россия департаменти баёнотида. Қора денгиз флоти патруль катерлари денгизда олтита ҳайдовчисиз катерни йўқ қилганини маълум қилди.
Давомини ўқиш...182117.05.2024 13:02Россия ширкатлари Афғонистондаги Қўштепа канали атрофидан ерларни ижарага олмоқда
Россиянинг қатор ширкатлари Афғонистондаги Қўштепа канали ёнидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ерларни узоқ муддатга ижарага олмоқда. Шунингдек, Россия Афғонистонда иш ўринлари яратиш ва мамлакатни ривожлантириш лойиҳаларига сармоялар киритишни бошлади.
Давомини ўқиш...159216.05.2024 12:40Россияда меҳмонхоналарни Muslim Friendly стандарти бўйича лицензиялаш бошланди
Ҳукумат вакилларининг фикрича, меҳмонхоналар, ресторанлар ва конгресс ва кўргазма тадбирларининг ҳалол стандартларига мувофиқлигини сертификатлаш хорижлик меҳмонлар учун ҳам, мусулмон россияликлар учун ҳам таътилга ёки хизмат сафарларига тайёргарлик кўриш жараёнини соддалаштиради.
Давомини ўқиш...189616.05.2024 08:20РФ мудофаа вазири лавозимига нима учун иқтисодчи тайинланди?
Россия президенти Владимир Путин Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимига бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича собиқ биринчи ўринбосари Андрей Белоусов номзодини илгари сурди. Андрей Белоусов ким? Белоусов зиммасига қандай вазифалар юклатилган, ҳарбий соҳага иқтисодчини бош қилишдан кўзланган мақсад нима? Azon Global ушбу масала атрофида мутахассислар ва Ғарб матбуоти муносабатларини ўрганди.
Давомини ўқиш...251015.05.2024 11:15Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдода миллий валютадаги тўлов 55 фоизга етди
РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Ўзбекистон билан миллий валютада тўлов 55 фоизга етганини маълум қилди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бундай ҳисоб-китоблар ҳажми 80 фоизга етган.
Давомини ўқиш...128914.05.2024 11:20Россияда “фақат славянлар учун” деб эълон бериш тақиқланди
Москва суди интернетда “фақат славянлар учун” шарти остида эълон беришни тақиқлади. Суд бундай мазмундаги эълонлар қонунга хилоф, ҳуқуқ-тартибот асосларига ҳамда жамият ва давлатлар манфаатларига зид деб топди. Бундай эълонларни тарқатганлар жиноий жавобгарликка тортилиши маълум қилинди.
Давомини ўқиш...142514.05.2024 07:15Россиянинг Белгород шаҳрида бир суткада снарядлар туфайли 19 киши ҳалок бўлди
Украина қўшинлари Россиянинг Белгород шаҳрини ўққа тутиши натижасида бир кунда 19 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 3 нафари бевосита ҳужумларда ҳаётдан кўз юмган бўлса, 15 нафари 10 қаватли уйнинг кириш йўлаги қулаши натижасида оламдан ўтган. Шунингдек, 27 киши жароҳатланди.
Давомини ўқиш...163813.05.2024 15:15Петербургда жумага кетаётган мусулмонлар дарёга қулаган автобус йўловчиларини қутқарди
Санкт-Петербургда 20 нафардан кўп йўловчиси бўлган автобус бошқарувни йўқотиб, Мойка дарёсига қулади. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келгунга қадар, жума намозига кетаётган доғистонлик мусулмонлар биринчи ёрдам кўрсатишди.
Давомини ўқиш...164011.05.2024 07:52
...










