қирғизистон
-
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги баҳсли чегаранинг яна 1,1 километрини келишиб олди. Айни пайтда икки давлат ўртасидаги умумий 972 километрлик чегаранинг 889,45 километри ёки қарийб 90 фоизи аниқ белгиланган ва чегара чизиғи тортилган. Қолган қисмлари баҳсли ҳисобланади. Яъни, ҳар икки томон ҳам ўзини деб ҳисоблайдиган ҳудудлар ҳамон мавжуд.
-
Бишкекда фаластинлик аёл томонидан «Палестина» деб номланган фаластин миллий тамолари ошхонаси очилди. Муассаса даромадининг 15 фоизи инсонпарварлик ёрдами сифатида Фаластинга юборилади.
-
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Бишкек ИЭСдаги авария бўйича Қирғизистонга ёрдам беришини маълум қилди. Жумладан, Ўзбекистон Ўшга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берди.
-
Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги конвенцияга қўшилиши тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун Қирғизистон фуқароси ҳисобланган маҳбусларни кейинги жазо муддатини ўз мамлакатида ўташига асос бўлиб хизмат қилади.
-
Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида 10-16 январь кунлари топографик ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида қирғиз-тожик давлат чегарасининг 38 километрини делимитация (умумий чегараларнинг йўналиши ва ҳолатини аниқлаш) ҳамда демаркация (чегара белгиларини кўрсатган ҳолда давлат чегарасини белгилаш) бўйича келишувга эришилди.
-
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11 январь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳукуматни ағдаришга тайёргарлик кўраётган гуруҳ фош этилганига муносабат билдириб, халқ норозилигидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлганлар қаттиқ жазоланишини маълум қилди.
-
Қирғизистон парламенти давлат байроғи дизайнини ўзгартиришни кўзда тутган қонунни қабул қилди.
-
Бишкекда Қирғизистон президенти ва бошқа расмий шахслар иштирокида иккинчи Халқ қурултойи ўз ишини давом эттирмоқда.