Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида фаластинлик Кифая исмли аёл ватандошлари билан биргаликда «Палестина» номли миллий таомлари ошхонасини очди. Бу ҳақда «Умма» исломий журнал хабар бермоқда.

Қайд этилишича, муассаса даромадининг 15 фоизини инсонпарварлик ёрдами сифатида Фаластинга юборади.

Эълон қилинган видеолавҳадан кўриш мумкинки, ошхона фаластин миллий либослари, куфия ва байроқлар билан безатилган.

«Ушбу ошхонани очишдан мақсад барча қирғизистонликларга ва бутун дунёга араб, айниқса Фаластин маданиятини намойиш этишдан иборат», - деди ошхона таъсисчиси Кифая.

Унинг қўшимча қилишича, таомларга қўлланилувчи зираворлар махсус Фаластиндан ва араб давлатларидан келтирилган.

Келгусида ошхонада нафақат араб миллий таомлари, балки манти, лағмон, шўрва каби маҳаллий ошхона овқатларидан ҳам тайёрлаш режалаштирилмоқда. 

Мавзуга алоқадор