қирғизистон
-
Ислом тараққиёт банки “Шариат меъёрлари бўйича арзон уй-жойларни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида Қирғизистонга 79 миллион доллар ажратади. Қирғиз ҳукумати лойиҳа туфайли минглаб оилалар арзон уй-жойлар билан таъминланишини маълум қилди.
-
Қирғизистон Озарбайжоннинг Арманистон ишғолидан озод қилинган Агдам тумани Хидирли қишлоғида ўз ҳисобидан мактаб қуради. Садир Жапаров ва Илҳом Алиев биргаликда ушбу мактабнинг тамал тошини қўйди. Давлат раҳбарлари Агдам шаҳрининг қайта тикланган тарихий Жума масжидининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишди.
-
Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хати асосида мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғига кириш чекланишини маълум қилди.
-
"Сорос" халқаро жамғармасининг бутун Марказий Осиё бўйича фаолиятини мувофиқлаштирувчи "Сорос-Қирғизистон" жамғармаси хорижий агентлар тўғрисидаги қонун қабул қилиниши муносабати билан республикадаги фаолиятини тўхтатмоқда.
-
Қирғизистон Россия ИИВ расмий вакилининг рус милицияси Москвада қирғиз дипломати уйига бостириб кирганини рад этган баёнотига норозилик билдирди. Қирғиз томони полициячилар кўкрак камералари ёзувлари ҳамда Россия ТИВга тақдим этилган фотосуратларни тезкорлик ва холислик билан ўрганган ҳолда хизмат текшируви ўтказилишини сўради.
-
Россия ИИВнинг икки ходими Москвада Қирғизистон элчихонаси маслаҳатчисининг уйига эшикни бузиб кирди. Улар дипломатик паспорт ва карталар тақдим этилганига қарамасдан, миграция рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этишни тажовузкорона тарзда талаб қилган. Қирғизистон ТИВ норозилик билдирди.
-
Қирғизистон президенти Садир Жапаров март воқеаларининг 19 йиллиги муносабати билан қирғиз халқига мурожаат йўллади. У 2005 йил 24 мартда қирғиз халқи шахсий манфаатни халқ манфаатидан устун қўйганларни жазолаш орқали тарихий бурилиш ясаганини таъкидлади.
-
4 март, душанба куни Қирғизистонда 6, Қозоғистонда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Қурбонлар, вайронагарчиликлар ва жароҳатлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
-
Қирғизистон уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштиришга қўйилган тақиқни бекор қилишни таклиф қилмоқда. Тақиқ 2019 йил декабрида “уран можароси”дан кейин жорий қилинган эди.
-
Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров ажрашган аёлларга ижтимоий тармоқларда собиқ эри ва унинг оиласи ҳақида салбий чиқишлар қилишни тақиқлаш таклифини илгари сурди. У ўз таклифини бундай чиқишлар қирғиз халқи анъана ва қадриятларига зидлиги билан изоҳлади.