Қирғизистонда TikTok`ка кириш чекланади
Қирғизистонда ТикТок ижтимоий тармоғига кириш чекланади. Бу маълумотни Рақамли ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади, дея хабар бермоқда "Кактус Медиа".
Аввалроқ
айрим ОАВ мамлакатдаги барча интернет-провайдерларга Алоқа соҳасини тартибга солиш ва
назорат қилиш хизматидан Қирғизистонда ТикТок ахборот хизматига киришни чеклаш ҳамда 18 апрелга қадар
ёзма равишда жавоб бериш сўралган
хат юборилгани ҳақида
хабар берган эди.
Вазирлик ушбу
чоралар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хати асосида амалга оширилаётганини маълум қилди.
Қарорга TikTok томонидан Қирғизистоннинг “Болалар
саломатлиги, уларнинг жисмоний, интеллектуал, ақлий, маънавий ва ахлоқий
ривожланишига зарар етказилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қонунига риоя этилмагани
асос бўлди. Қонунда болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказувчи ахборот турлари
белгиланган”, дея маълум қилди Рақамли
ривожланиш вазирлиги.
Қирғиз
ҳукумати 2023 йил август ойида TikTok`ни тақиқлашга уринган, кейинроқ тегишли хизмат раҳбари
ҳозирча ижтимоий тармоқ
блокланмаслигига ишонтирган
эди.