25.06.2024 17:30

Бутун дунёда қийноқ қурбонлари сони ортиб бормоқда

26 июнь – Халқаро қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни. Бутун дунёда қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш халқаро куни айниқса можаро зоналарида давом этаётган қийноқлар манзарасида нишонланмоқда. Anadolu ушбу мавзу бўйича материал тайёрлади.

Бутун дунё қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш халқаро кунини можаро зоналарида давом этаётган қийноқ амалиётидан хавотирлар фонида нишонламоқда. Бу биринчи навбатда босиб олинган Фаластин ҳудудлари ва фуқаролар уруши давом этаётган Сурияга тегишли.

1997 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 26 июнни Қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш халқаро куни деб эълон қилди. Ушбу кун қийноқларга барҳам бериш ва 1987 йил 26 июнда кучга кирган 1984 йилдаги Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазога қарши Конвенциянинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида нишонланади.

Бироқ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг қийноқларни тақиқловчи қоидаларига қарамай, уруш, ички низолар ва камситишлар туфайли ҳуқуқбузарликлар давом этмоқда.

Ушбу конвенцияларни амалга оширишнинг самарали механизмларининг йўқлиги БМТни ислоҳ қилиш заруриятини тақозо қилади.

Исроил 76 йилдан бери фаластинликларни қийнаб келади

1948 йилда Исроил давлати ташкил топганидан бери фаластинликлар мунтазам равишда кўчирилиш, ўлдириш, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва қийноқларга дучор бўлмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва расмий идораларнинг ҳисоботлари 2023 йил 7 октябрдан бери фаластинликларга нисбатан инсон ҳуқуқларининг бузилиши сезиларли даражада ошганини кўрсатмоқда.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси маълумотларига кўра, 2001 йилдан буён Исроил Адлия вазирлигига қийноқларга оид 1400 дан ортиқ шикоятлар келиб тушган. Бироқ бу мурожаатлар бўйича барча ишлар айблов хулосаси тайёрланмагунча ҳам ёпилган.

Фаластиннинг Аддамир Маҳбусларни қўллаб-қувватлаш ва инсон ҳуқуқлари ассоциацияси инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, 1967 ва 2023 йиллар оралиғида 233 фаластинлик маҳбус Исроил қамоқхоналарида вафот этган. Бундан ташқари, улардан 73 нафари бевосита қийноқлар натижасида вафот этган.

2022 йилда Исроил ҳукумати босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида 7000 га яқин фаластинликни ҳибсга олди.

2023 йил бошида Исроил қамоқхоналарида 4,7 минг фаластинлик бўлган, улардан 29 нафари аёл ва 150 нафари вояга етмаганлар. 2023 йил 7 октябрдан кейин уларнинг сони 9 минг кишидан ошди.

Яқинда Исроил зиндонларидан озод қилинган 33 фаластинлик жиддий қийноқ аломатларини кўрсатишди. Исроил расмийлари бу маълумотни текширишга ваъда берган, бироқ улар томонидан жиддий чора кўрилмаган.

Сурия

2011 йил март ойида фуқаролар уруши бошланганидан бери Сурияда инсон ҳуқуқларининг оммавий тарзда бузилиши қайд этилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия тармоғи (SNHR) маълумотларига кўра, бу даврда Сурияда қийноқлар туфайли 15 334 киши ҳалок бўлган, улардан 199 нафари вояга етмаганлар ва 115 нафари аёллар.

2011 йилнинг март ойидан бери Сурия режими қамоқхоналарида жами 15074 киши, жумладан 95 нафар аёл ва 190 нафар вояга етмаганлар қийноқ қурбони бўлди.

Гуантанамо: Қийноқлар рамзи

Гуантанамо лагери — АҚШ ҳарбий қамоқхонаси, Гуантанамо ҳарбий-денгиз базаси ҳудудида жойлашган.

Гуантанамо қамоқхонасида 2002 йилнинг январида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жорж Бушнинг буйруғи билан терроризмда гумонланувчиларни сақлаш маркази (қамоқхонанинг расмий номи) очилган. Ўшандан бери махсус қамоқхонанинг номи қийноқлар билан қаттиқ боғлаб тилга олинади.

Гуантанамо лагери ташкил этилганидан бери 779 мусулмон маҳбус расмий айбловларсиз ва судсиз шафқатсизларча қийноққа солинган.

Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, 22 йилдан ортиқ вақтдан бери Гуантанамо қамоқхонасида асли мусулмон бўлган 30 киши судсиз ҳибсда сақланмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, шу кунгача тўққиз маҳбус қамоқхонада вафот этган.

Ўтган йили Гуантанамога ташрифи чоғида БМТнинг махсус маърузачиси махсус қамоқхонада "кучайтирилган сўроқ" ниқоби остида қийноқлар мунтазам равишда қўлланилганини аниқлади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Гуантанамо маҳбуслари озодликка чиққанидан кейин ҳам кўпинча руҳий қийноқ ва дискриминацияга дучор бўлишади. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.