франция
-
Сенегалнинг янги сайланган президенти Бассиру Диомайе Фэй тарихий мурожаатида Франция ҳарбий кучларини мамлакатни тарк этишга чақирди. Президент Фэй Париж билан олдинги барча келишувларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
-
Франция разведкаси Марказий Осиё давлатлари фуқаролари устидан назоратни кучайтирди. Москвада содир этилган теракдан сўнг мамлакатда марказий осиёликларнинг “катта тўпланишлари” қайд этилган. Шу сабабли француз разведкаси ўз эътиборини Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига ёппасига қаратишга қарор қилди.
-
АҚШ элчихонаси Францияда ҳам теракт хавфи кучайганидан огоҳлантирди. Элчихона ҳужумлар “озгина огоҳлантириш” билан амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлаб, фуқаролар ва сайёҳларни, айниқса, одамлар гавжум жойларда ўта ҳушёр бўлишга чақирмоқда.
-
Францияда футбол ўйини вақтида ифтор учун танаффус қилиш тақиқлангани ортидан ярим ҳимоячи Махамаду Диавара Франция ёшлар терма жамоасини тарк этди.
-
Таниқли америкалик яҳудий олим ва фаол Норман Финкелштейн Ғазода ҳукм сураётган очлик устидан кулган Франциянинг La Liberation газетасини нацистларнинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги Der Stürmer нашри билан тенглаштирди.
-
Мусулмон ташкилотлари 15 март - Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан халқаро ҳамжамиятни Исроил, Ҳиндистон, Хитой ва Франция ҳукуматлари томонидан содир этилаётган исломофобик бошбошдоқликларга эътибор қаратишга чақирди.
-
2023 йилда Францияда исломофобия ҳолатлари сони 57 фоизга ошиб, 828 та ҳодиса қайд этилди. Жабрланганларнинг 81,5 фоизини аёллар ташкил этмоқда.
-
Россия ТИВ расмий вакили Франциянинг Молдовада мудофаа миссиясини очиши ва Жанубий Кавказдаги ҳаракатларини фаоллаштирганига муносабат билдирар экан, буларни Парижнинг Африкадаги муваффақиятсизликлари ўрнини қопламоқчилиги билан боғлади.
-
Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц ўртасида Украинага ҳарбий ёрдам масаласидаги келишмовчиликлар сиёсий мунозарадан очиқ адоватга айланиб бормоқда.
-
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Францияни Арманистонга ҳарбий кўмак кўрсатиш орқали минтақадаги кескинликни оширишга ҳисса қўшишда айблади.