Францияда футбол ўйинини ифторлик учун тўхтатиш тақиқлангач, мусулмон ўйинчи терма жамоани тарк этди
Франция футбол федерацияси ўйинларни ифторлик учун тўхтатиб туриш тақиқлаганидан сўнг жанжал ва танқидлар марказига айланди, деб ёзмоқда Islam News.
Жорий йилнинг бошида федерация футбол клублари, ҳакамлар
қўмиталари ва ўйин ташкилотчиларига Рамазон ойида рўза тутаётган мусулмонлар
учун ифторлик муносабати билан ўйинларда танаффусларга йўл қўймаслик тўғрисида
огоҳлантирган эди.
“Франция мусулмонларга қарши хатти-ҳаракатларнинг чемпиони
бўлишда давом этмоқда. Олимпия ўйинларининг бўлажак мезбонларидан спорт
руҳининг «ажойиб» намойиши”, — дея канадалик спорт журналисти ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ширин Аҳмаддан иқтибос келтиради Time.
Ўйин вақтида ифторлик қилиш тақиқланганига жавобан ёш ярим
ҳимоячи Махамаду Диавара Франция ёшлар терма жамоасини тарк этди.
"Футболчилар бу қарордан норози", - дея изоҳ берди
Франция терма жамоасининг бир қанча ўйинчилари вакили бўлган агент анонимлик
шарти билан.
“Everything Is Futbol” подкасти ҳам футбол федерацияси
қарорига бефарқ қолмади: “Франция терма жамоасида ўйнаётган мусулмон
футболчилар бу қарор бекор қилинмагунча терма жамоада иштирок этишдан бош
тортишлари керак”. "Франция қўш фуқароликка эга бўлган кўплаб африкалик
спортчиларсиз яхши терма жамоани тўплай олмаслигини тушуниб етгач, йўлларини қанчалик тез
ўзгартиришини кўрасиз".