ҳаж-2024
56 йил ичида 100 миллион мусулмон ҳожи бўлди
Саудия АрабистониСтатистика бошқармаси томонидан Ҳаж ҳисобини юритиш бошланган 1968 йилдан буён ўтган 56 йил ичида 100 миллион мусулмон ҳожи бўлди. Сон-саноқсиз зиёратчилар эса кичик Ҳаж – Умра амалини бажарганлар.
Давомини ўқиш...146921.06.2024 13:04Ўзбекистонлик ҳожилар 22 июндан қайтишни бошлашади
Ўзбекистонлик ҳожилар 22 июнь-12 июль кунлари мамлакатга қайтади. Жиддадан 10 та ҳудуд – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри “Uzbekistan Airways” авиқатновлари йўлга қўйилади.
Давомини ўқиш...114319.06.2024 13:32Ҳаж-2024: Мино водийсида 2 миллион зиёратчи йиғилди
Бугун, Зулҳижжа ойининг саккизинчи – Тарвия кунида кўплаб зиёратчилар ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл олди. Қайд этилишича, одамларни ташиш учун 12 000 га яқин автобус ажратилган. Зиёратчилар шанба – ҳажнинг иккинчи куни Арафат тоғига йиғилишади. Арафатда дуолар ижобат бўлиши таъкидлангани учун унда "Раҳмат тоғи"га юзланиб Аллоҳ Таолога ёлбориш, тавба-тазаррулар қилиш, раҳмат-мағфират сўраш суннат амаллардандир.
Давомини ўқиш...101314.06.2024 16:18Маккада зиёратчиларни аномал иссиқлик кутмоқда: Саудия Арабистонидан огоҳлантириш
Саудия Арабистони зиёратчиларни бу йилги ҳаж мавсумида Маккада ўртача энг юқори ҳарорат меъёрдагидан 1-2 даража юқори бўлиб, 44 даражага етиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўтган йилги ҳаж мавсумида 2 минг нафардан ортиқ зиёратчи иссиқ уришидан азият чеккан.
Давомини ўқиш...137111.06.2024 12:30