Маккада зиёратчиларни аномал иссиқлик кутмоқда: Саудия Арабистонидан огоҳлантириш
“Бу йилги Ҳаж учун кутилаётган иқлим Макка ва Мадинада ўртача ҳароратнинг меъёрдан бир ярим-2 даражага ошиши билан тавсифланади”, деган эди Миллий метеорология маркази раҳбари Айман Ғулом 4 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, ҳавонинг нисбий намлиги 25 фоиз,
ёғингарчилик эҳтимоли нолга яқин ва ўртача энг юқори ҳарорат 44 даражага етиши мумкин.
14 июнь куни бошланадиган ҳаж зиёрати Исломнинг беш арконидан бири бўлиб,
имкони бўлган барча мусулмонлар умрида камида бир марта адо этишлари шарт.
Саудия Арабистони расмийларига кўра, ўтган йили 1,8
миллиондан ортиқ мусулмонлар ҳаж
амалини адо этган, бу вақт давомида 2000 дан ортиқ киши ҳарорат 48 даражагача кўтарилгани
сабабли жазирама стрессдан азият чеккан.
Бироқ жабрланувчиларнинг кўпчилиги касалхонага ётқизилмаган
ёки шифохоналарга
бормагани сабабли иссиқ
уриши, чарчоқ, ҳушдан кетиш ва тошма
тошиши каби иссиқлик стресси аломатларини бошдан кечирганларнинг сони аслида
анча юқори бўлган.
Бу йилги
Ҳаж Саудия Арабистонидаги сўнгги расмий ёзги ҳаж бўлиши кутилмоқда, чунки
йиллик зиёрат ҳижрий қамарий тақвим бўйича ҳар йили қарийб икки ҳафта олдин
бошланади ва кейинги йилларда баҳор кунларига тўғри келади.