22.11.2024 08:38

Австралия ҳукумати Исроилнинг собиқ ички ишлар вазирига виза бермади

Австралия ҳукумати Исроил собиқ ички ишлар вазири Аелет Шакеднинг виза олиш ҳақидаги аризасини рад этди, деб хабар бермоқда The Australian.

Австралия ички ишлар департаменти пойтахт Канберрадаги конференцияда иштирок этиш учун виза сўраб мурожаат қилган собиқ Исроил вазирини ўз қарори ҳақида ёзма равишда хабардор қилган.

Маълумотларга кўра, Шакеднинг виза аризаси Австралия жамиятининг айрим қисмларини «таҳқирлаши» ва жамият ичида "низо қўзғатиши" мумкинлиги сабабли рад этилган.

Шакед газетага берган баёнотида Австралиянинг қарори «уятли» эканлигини айтди.

Конференция Канберрада Австралия/Исроил ва яҳудий ишлари бўйича кенгаш ҳамда Австралия стратегик таҳлил маркази томонидан ташкил этилган.

Аелет Шакед 2015-2019 йилларда Исроилда адлия вазири, 2021-2022 йилларда эса ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.