18.07.2025 16:27
358

Босқинчи исроил қўлидаги қўғирчоқ – друзлар кимлар?

Шу кунларда Сурияда яна нотинчлик. Босқинчи исроил Сувайдадаги друзлардан фойдаланиб, Шом диёрини яна оловлантирмоқчи. Биз бугун ушбу воқеалар ривожи ҳақида эмас, балки сионистлар қўлида қўғирчоқ бўлиб, мусулмонларнинг ёш болаларини ўлдираётган, аёлларини зўрлаётган друзлар ҳақида гаплашмоқчимиз. Хўш, улар аслида ким? 

Друзлар – шиа мазҳабидаги фирқа бўлиб, асосан Ливан ва Сурияда яшайди. Уларнинг қарашлари исмоилийлар қарашларига яқин. Фирқа фотимийлар халифаси Ҳаким даври (996-1021 йиллар)да пайдо бўлган. Ҳаким умрининг охирида ўзини худо деб эълон қилган ва одамларни ўзига эътиқод қилишга буюрган. Унинг ўлимидан сўнг Ливан ва Антиливан тоғларида яшовчи халқлар унга худо деб эътиқод қила бошлаган. 

Друзлар номи халифа Ҳакимнинг тарғиботчиларидан бўлган Ништегин Дарозий исми билан боғлиқ. Друзлар ақидаси бир қанча дин ва мафкуралардан ташкил топган. Жаннат, дўзах, савоб ва жазони инкор қилади. Қуръонни бутунлай рад этиб адашган тоифанинг ўзига хос қўлбола китоби мавжуд. Шунга қарамай, друзлар Қуръон мазмунини мажозий талқин қилишади. 

Руҳнинг кўчиб юриши тўғрисидаги тасаввур туфайли ўлимга бефарқ қарайдилар, ислом дини маросимларини бажаришни шарт деб ҳисобламайдилар. Диний байрамлардан фақат қурбон ҳайитини ва шиаларда мотам маросими ҳисобланган ашурони нишонлайдилар. Друзлар суннийлар томонидан таъқиб этилгани учун шиаларга хос бўлган тақийя талабларига амал қиладилар. Барча исмоилийлар каби Друзлар ҳам шариатни тан олмайдилар. Друзлар икки қисмга; "омий" ("бехабар", “илмсиз”) ва "уққол" ("билимдонлар", "хабардорлар")га бўлинади. Друзларда масжидга бориш, намоз ўқиш одати йўқ. Уларнинг ибодатхоналари "халво" деб аталади. Бу ерда пайшанба кунлари фақат "уққол"ларгина тўпланади. Ўрта асрлардан бошлаб друзлар ўзларининг меросий мулкларига ва ҳукмдор амирлар сулоласига эга бўлган. Мусулмон олимлари друзларни диндан чиққан оқим деб эълон қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.