02.10.2025 15:25
163
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 72 млрд доллардан ошди
2025 йил I ярмида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етган. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 36,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 35,4 млрд долларга тенг бўлган. Охирги 3 ойда ташқи қарзимиз 3,8 млрд долларга, охирги 1 йилда эса 15,6 млрд долларга кўпайган.
Таққослаш учун, 2024 йил мос даврида республика жами ташқи қарзи 56,6 млрд доллар бўлган. Шундан 31 млрд доллари давлат ташқи қарзи, 25,6 млрд доллари корпоратив ташқи қарзлар эди.
Давлат қарзи 2025 йил якунида 45,1 миллиард долларга етиши прогноз қилинган. Бу йил якунида кутилаётган ялпи ички маҳсулотга (125 млрд доллар) нисбатан 36,7 фоизга тенг дегани. Жорий йилда 5,5 млрд доллар миқдоридаги ташқи қарз олиниши белгиланган. Шундан 3 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга, қолган 2,5 млрд доллари инвестиция лойиҳалари учун йўналтирилиши кўзда тутилган.