09.01.2024 12:59

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси расмий баёнот берди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси устозимиз Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот берди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси “Azon Global” ахборот таҳлилий портали асосчиси, устозимиз Мубашшир Аҳмад Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилгани ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилгани юзасидан баёнот берди.

“Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Бош консулхонаси томонидан ватандошимизга нисбатан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганлигини маълум қиламиз”, - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, устозимиз Мубашшир Аҳмад 2023 йилнинг 28 декарь куни тонгда Туркия Ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган эди. Бироқ у кишига қўйилган айблар ўз исботини топмади ва устозимиз депортация марказига жойлаштирилди. Айни пайтда адвокатлар томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.