Устоз Мубашшир Аҳмад: Umma Life фойдаси учун бошқа ижтимоий тармоқлардан воз кечаман
Таниқли диний уламо, Azon Global ахборот-таҳлил портали ва қатор лойиҳалар асосчиси устоз Мубашшир Аҳмад мусулмонларнинг Umma Life ижтимоий тармоғи фойдаси учун бошқа ижтимоий тармоқлардан воз кечишини маълум қилди.
“Umma‘да обуначиларим сони 5000 дан ўтса, ундан асосий тармоқ сифатида фойдаланишга ваъда қилган эдим. Ваъдамда туриб энди фақат Umma‘да ёзаман, уларни эса админим Facebook, X, Telegram ва Instagram‘ларда бериб боради. Демак, энди мен бошқа ижтимоий тармоқларда бўлмайман, улардаги коммент ва шахсий мактубларни ўқимайман”,- деб ёзди устоз.
Мубашшир Аҳмад танлови Umma Life эканини билдириб, бошқа мусулмонларга ҳам шуни таклиф қилди. Устоз ўз сўзини Қуръони каримнинг қуйидаги ояти билан якунлади:
"Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз!". ("Моида", сураси, 2-оят).
Аввалроқ Azon Global таҳририяти Umma Life асосчилари билан ушбу ижтимоий тармоқнинг ўзига хосликлари, мусулмонлар учун қандай имкониятга эга эканлиги, техник ва хавфсизлик жиҳатлари тўғрисида суҳбатлашган эди.