04.03.2025 09:50
293
Ўзбекистонда жиноятлар 4 йилда 2 баробардан кўпроққа ошди
Ўзбекистонда 2024 йилда республика бўйича рўйхатга олинган жиноятларнинг умумий сони 132 минг 298 тани ташкил этган. Бу эса ўтган вақт давомида ҳар 100 минг аҳолидан 199 нафари жиноятчиликда айбланганини кўрсатади.
Статистика агентлигининг ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистонда 2024 йилда жиноятлар сони 2023 йилга нисбатан 27,1 фоизга, 2020 йилга нисбатан эса 2 баробардан кўпроққа ошган.
Жиноятлар динамикаси таҳлилига кўра, ўта оғир жиноятлар сони 5357 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 24,1 фоизга ошган. Оғир жиноятлар сони 2,4 марта ошган бўлса, унча оғир бўлмаган жиноятлар 33,4 фоизга ва ижтимоий хавфи кам бўлмаган жиноятлар сони 14,4 фоизга камайган.
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида ҳудудлар бўйича энг кўп жиноятлар Тошкент шаҳрида (32 106 та), Тошкент (14 702 та), Фарғона (14 289 та) ва Самарқанд (9 402 та) вилоятларида қайд этилган.
Бу рақамларнинг ортиши сўнгги йилларда мамлакатда дину диёнатга қарши кураш кучайиб, қимор, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, кашандалик ва фоизхўрликка кенг йўл очилаётган бир пайтга тўғри келмоқда.