04.08.2025 06:25
174
Ўзбекистонда "Ватанга қайтариш" хайрия акцияси бошланди
Ўзбекистонда жорий йил 30 июлдан 30 августгача "Ватанга қайтариш" номли хайрия акцияси ўтказилмоқда.
Акция Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ташкил этиляпти.
Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.
Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.