03.02.2025 08:45

Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматларга «Ҳалол» белгиси берилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 1 майдан бошлаб мамлакатда «Ҳалол» белгисини жорий этишга рухсат берди. Бу қарор Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) талабларига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тизимини яратишни назарда тутади.

Қарорга кўра:
- «Ҳалол» талабларига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тартиби тасдиқланди.
- Сертификатланган маҳсулот ва хизматларни даврий баҳолаш механизми йўлга қўйилади.
- Сертификатлаштириш органлари ташкил этилади ва улар халқаро стандартлар асосида иш олиб боради.
- «Ҳалол» белгисининг расмий шакли ва ўлчами белгиланади.

Сертификатлаштириш SMIIC стандартларига асосан амалга оширилади. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда 6 ой муддатда сертификатлаштириш органини халқаро аккредитациядан ўтказади.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.