13.02.2025 15:00
255

Ўзбекистонда маҳкумлар 1 та китоб ўқиб, жазо муддатини 3 кунга қисқартириши мумкин

Ўзбекистонда маҳкумларга жазо муддатини қисқартириш учун янги имконият яратилмоқда. Янги қонун лойиҳасига кўра, 1 та китоб ўқиб, унга оид имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқаради.

Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланган ушбу ташаббус маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларнинг жамиятга мослашувини осонлаштириш ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Янги қонунга мувофиқ, маҳкумлар махсус тасдиқланган рўйхатдаги китобларни ўқиб, белгиланган тартибда имтиҳон топшириши лозим. Агар имтиҳондан муваффақиятли ўтса, жазо муддатидан 3 кун ҳисобдан чиқарилади. Шунингдек, маҳкумнинг бу фаолияти шартли озодликка чиқиш ёки жазони енгилроғига алмаштириш масаласида ҳам инобатга олиниши мумкин.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Жиноят кодексига янги 74−1-модда, Жиноят-процессуал кодексига 536−1-модда, Жиноят-ижроия кодексига эса 80−1-модда киритилиши режалаштирилган.

Қонун лойиҳаси ҳали тўлиқ қабул қилинмаган бўлиб, унинг кейинги ўқишларда муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.