06.10.2025 16:05
190

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони маданият вазирлари ўзаро ҳамкорлик бўйича ҳужжат имзолади

Саудия Арабистонидаги Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлиги маданият вазири Бадир бин Абдулла бин Муҳаммад бин Фарҳан Ал Сауд ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик юзасидан ҳужжат имзоланди.  

Шунингдек, таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Саудия Арабистонида сақланаётган Марказий Осиё тарихига оид бетакрор ва нодир қўлёзмаларни ўзбек тилига таржима қилиш ишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.