18.02.2025 15:30
281

Ўзбекистон қамоқхонасида яна бир ўлим ҳолати бўйича баёнот берилди

2025 йил 11 февраль куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида ўз жазо муддатини ўтаётган маҳкум Мустафо Турсунбоевни айни дамда бузилаётган бинонинг девор қисми қулаб, босиб қолган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, маҳкум зудлик билан шифохонага жойлаштирилган, бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай маҳкум 16 февраль куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Тошкент махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Олдинроқ Олмалиқ шаҳридаги 14-сонли жазони ижро этиш колониясидан маҳкумнинг жасади чиққани хабар қилинганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.