08.05.2025 09:10
26

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши билан боғлиқ воқеаларни хавотир билан кузатмоқда, деб хабар қилди ТИВ.

«Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

«Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр», — таъкидланади баёнотда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.