Покистон-Ҳиндистон можароси: сўнгги вазият қандай?
Ҳиндистон армияси Покистонни нишонга олди
Покистон армияси маълум қилишича, Ҳиндистоннинг ракета ҳужумлари ва икки мамлакат ўртасидаги амалий чегара — Назорат чизиғида (LoC) юз берган тўқнашувлар натижасида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга, яраланганлар сони эса 57 нафарга етди.
Ҳиндистон армияси Покистон ва унга боғлиқ Озод Кашмирда ҳарбий операция бошлади
Ҳиндистон Матбуот ва Ахборот бюроси (PIB) бу ҳақда расмий баёнот берди. Баёнотда армиянинг Покистон ва унинг назоратидаги Озод Кашмир ҳудудидаги “нишонларга” қарши ҳарбий операция бошлагани билдирилди.
Маълумотда 9 та ҳудуд нишонга олингани айтилган бўлиб, “Покистон армияси объектлари нишон қилинмагани” таъкидланган.
Шунингдек, Пахалгамда содир бўлган ҳужумдан сўнг ушбу қадамлар қўйилгани ва “масъуллар жавобгарликка тортилиши” айтиб ўтилган.
Ҳиндистон мудофаа вазири Сингх: “Яшасин Ҳиндистон”
Ҳиндистон мудофаа вазири Раджнат Сингх X ижтимоий тармоғида “Яшасин Ҳиндистон” деб ёзди. Ҳиндистон армияси эса, Жамму ва Кашмирнинг Покистон чегарасига яқин Бҳимбер Гали минтақасида Покистон томонидан ўқ узилганини маълум қилди.
Баёнотда Покистон “Отишни тўхтатиш келишуви”ни бузгани таъкидланиб, бу ҳаракатга “ўлчовли тарзда жавоб қайтарилиши” билдирилди.
Ҳиндистон ҳаво мудофааси фаоллаштирилди
Ҳинд матбуотига кўра, исмини ошкор этмаган манбалар Ҳиндистон-Покистон чегараси бўйлаб барча ҳаво мудофаа бўлинмалари “ҳар қандай эҳтимолий таҳдидга тайёр туриши учун” фаоллаштирилганини маълум қилди. Сўзларига кўра, ҳужумлар Покистон ҳудудига кирмасдан амалга оширилган.
Ҳиндистон француз ракета ва бомбаларини ишлатди
NDTV канали хабарига кўра, Ҳиндистон Покистонга қилган ҳужумларда Францияда ишлаб чиқилган Hammer бошқарилувчи бомбалар ва Scalp қанотли ракеталарини ишлатган. Шунингдек, Жамму ва Кашмирдаги Шринагар аэропорти фуқаро парвозларига ёпилгани айтилди.
Бош вазир Моди: Ҳужум “Синдур амалиёти” деб номланди
ANI Newsʼнинг X саҳифасидаги маълумотга кўра, бош вазир Нарендра Моди операцияни доимий равишда кузатиб борган ва 9 та нишонга қилинган ҳужум “муваффақиятли” бўлганини айтган. NDTV'нинг хабарига кўра, у ушбу операцияга “Синдур амалиёти” номи берган.
Моди ҳукумат йиғилишида операцияни “ифтихор лаҳзаси” деб атаб, “Ҳеч қандай хато қилинмади. Қайтарма зарба муваффақият билан якунланди”, деди. У армия вазифасини юқори даражада ва аниқлик билан бажарганини таъкидлади.
Маълумот учун, ҳиндча луғатга кўра “Синдур” — турмуш қурган ҳинду аёллар пешонасига суртиладиган қизил ўпка порошокдир.
Ҳиндистоннинг ҳужумига Покистоннинг жавоби: 5 самолёт ва 1 дрон уриб туширилди
Geo Newsʼнинг хабар беришича, Покистон хавфсизлик манбалари Ҳиндистоннинг ракета ҳужумларига қарши жавоб ҳақида гапирган. Уларга кўра, Ҳиндистонга тегишли 5 та ҳарбий самолёт ва 1 дрон уриб туширилган.
“Покистон ҳаво кучларининг барча учоқлари хавфсиз. Покистон Қуролли Кучлари душманнинг тажовузига тегишли жавобни бермоқда”, — дейилади баёнотда.
Хавфсизлик манбаларига кўра, Покистон армияси, жавоб зарбаси доирасида Ҳиндистон ҳарбий қисмларидан бирининг қароргоҳини нишонга олган. Қароргоҳнинг жойлашувига оид батафсил маълумот берилмаган.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги Назорат чизиғи (LoC) яқинида жойлашган Дудҳниал ҳудудида Ҳиндистонга тегишли бир назорат пункти ҳам ракета ҳужумида йўқ қилингани қайд этилган.
Бошқа томондан, India Today нашрига сўзлаган юқори даражадаги ҳукумат расмийлари эса Ҳиндистоннинг ҳеч қандай ҳарбий самолёти йиқитилмаганини таъкидлашган.
Ҳинд матбуотида тарқалган хабарларга кўра, Ҳиндистон армиясининг баёнотида Покистон Назорат чизиғи ва Жамму Кашмир чегарасидаги позициялардан ўқ узгани қайд этилган.
Покистон, Ҳиндистон томонидан амалга оширилган ракета ҳужумлари пайтида, Ҳиндистон армиясига тегишли Rafale туридаги ҳарбий самолётни уриб туширганини иддао қилди.
CNNга сўзлаган, исми ошкор этилмаган юқори даражадаги франциялик истихборот ходимининг таъкидлашича, кеча Покистон Ҳиндистон Ҳаво Кучларига тегишли бир Rafale самолётини йиқитган.
Унинг сўзларига кўра, Франция расмийлари ҳозирда бошқа туширилган Rafale бор-йўқлигини ўрганмоқда.
Покистон армияси: ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди
Dawn газетасининг хабарига кўра, Покистон армияси Матбуот хизмати раҳбари, генерал-лейтенант Аҳмад Шериф Чаудҳри минтақада ортиб бораётган кескин вазият юзасидан баёнот берди.
Чаудҳрининг сўзларига кўра, Ҳиндистон томонидан уюштирилган ракета ҳужумлари ва Назорат чизиғи (LoC) бўйлаб юз берган тўқнашувлар туфайли 31 киши ҳалок бўлган, 57 киши эса яраланган.
“6 ва 7 май кунларидаги ҳужумлар Ҳиндистоннинг жирканч чеҳрасини намоён этди. Душманимиз шунчалик заиф ва қўрқоқки, ўз тенг рақиб армияси билан юзма-юз курашиш ўрнига, тун қарангисида тинч аҳоли ва тураржойларни нишонга олмоқда”, — деди Чаудҳри.
Унга кўра, фақат ҳужумни қоралаш билан чекланиш етарли эмас.
“Сув манбаларига қаратилган тажовуз жиддий оқибатларга олиб келади”
Чаудҳрининг таъкидлашича, Ҳиндистон томони ҳужумлар чоғида Neelum-Jhelum Гидроэнергетика Лойиҳаси доирасидаги Носери тўғини нишонга олган ва унга зиён етказган. У Ҳиндистоннинг сув манбаларига қаратилган “тажовузкорлик ҳаракатлари” жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Чаудҳрининг таъкидлашича, Ҳиндистоннинг бу ҳаракатлари фақатгина ҳуқуқий доираларни бузибгина қолмай, балки бутун минтақанинг барқарорлиги ва фаровонлигига жиддий таҳдид солади.
У, шунингдек, Ҳиндистон “қўрқоқ ва заиф” эканини айтди ва айрим даъволарга қарши чиқиб, Покистонга тегишли ҳеч бир самолёт Ҳиндистон ҳаво ҳудудига кирмаганини таъкидлади.
Чаудҳрига кўра, Ҳиндистон ракета ҳужуми пайтида Покистон ҳаво ҳудудидаги маҳаллий парвозлардан ташқари 57 та халқаро рейсга ҳам хавф туғдирган ва минглаб тинч фуқаролар ҳаётини жиддий хавф остида қолдирган.
Таълимга танаффус берилди
Пойтахт Исломободда маҳаллий ҳокимият органлари шаҳардаги барча мактаб ва университетларда хавфсизликка оид хавотирлар туфайли таълим жараёнига бир кунлик танаффус эълон қилишган.
Покистоннинг Пенжоб вилояти раҳбари Марям Навоз Шариф эса X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Жамоат хавфсизлиги туфайли Пенжобдаги таълим муассасалари эртага ёпиқ бўлади”, — дея маълум қилган.
Покистон: Ҳиндистон фуқаролик ҳудудлари ва масжидларни нишонга олди
Geo News нашрининг хабар қилишича, Покистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар парламентдаги баёнотида Ҳиндистон 75 дан 80 гача бўлган ҳарбий самолёт билан мамлакатдаги фуқаролик ҳудудлари ва масжидларни нишонга олганини маълум қилган.
Дар, шунингдек, Покистон халқаро ҳамжамиятга “урушни бошламаслик бўйича ваъда берганини” таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат Ҳиндистон ҳужумлари олдида ўзини тутиб турган, “фармонлар фақатгина ракета отган ҳинд учоқларини нишонга олиш бўлган, шунинг учун фақат 5 та учоқ уриб туширилди. Агар фармонлар бошқача бўлганида, 10 ёки 12 та учоқ йиқитилган бўларди”, — деган у.
Покистон Фуқаролик авиацияси маъмурияти (CAA) маълумотига кўра, асосий йўналишларда ҳаво макони парвозлар учун қайта очилган, аммо айрим йўналишлар 24 соат давомида ёпиқ қолиши маълум қилинган.
Покистоннинг чегара орти ҳужумларида Жамму Кашмирда 12 киши ҳалок бўлди
Покистон армияси томонидан амалга оширилган чегара орти ҳужумлари натижасида Ҳиндистон назоратидаги Жамму Кашмирда 12 киши ҳалок бўлган.
Ҳиндистон матбуотидаги хабарларга кўра, “Синдур амалиёти”га жавобан Покистон армияси Назорат чизиғи (LoC) бўйлаб артиллерия зарбалари уюштирган.
Ушбу ҳужумларда Жамму Кашмирда 12 киши ҳалок бўлган, 57 киши яраланган. Артиллерия ўқ отишлари Пунч, Раjourи ва Меҳандар ҳудудларида жуда шиддатли кечган, турли тураржойлар ва ишлаб чиқариш биноларига жиддий зарар етказилган.
Ҳиндистон армияси эса, Покистон кучлари аввалроқ Назорат чизиғи бўйлаб халқаро чегарада амалга оширган ҳужумлар натижасида 3 киши ҳалок бўлганини билдирган.
Покистон: Ҳиндистон фуқаролик ҳудудлари ва масжидларни нишонга олди
Geo News нашрининг хабар қилишича, Покистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар парламентдаги баёнотида Ҳиндистон 75 дан 80 гача бўлган ҳарбий самолёт билан мамлакатдаги фуқаролик ҳудудлари ва масжидларни нишонга олганини маълум қилган.
Дар, шунингдек, Покистон халқаро ҳамжамиятга “урушни бошламаслик бўйича ваъда берганини” таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат Ҳиндистон ҳужумлари олдида ўзини тутиб турган, “фармонлар фақатгина ракета отган ҳинд учоқларини нишонга олиш бўлган, шунинг учун фақат 5 та учоқ уриб туширилди. Агар фармонлар бошқача бўлганида, 10 ёки 12 та учоқ йиқитилган бўларди”, — деган у.
Покистон Фуқаролик авиацияси маъмурияти (CAA) маълумотига кўра, асосий йўналишларда ҳаво макони парвозлар учун қайта очилган, аммо айрим йўналишлар 24 соат давомида ёпиқ қолиши маълум қилинган.
Покистоннинг чегара орти ҳужумларида Жамму Кашмирда 12 киши ҳалок бўлди
Покистон армияси томонидан амалга оширилган чегара орти ҳужумлари натижасида Ҳиндистон назоратидаги Жамму Кашмирда 12 киши ҳалок бўлган.
Ҳиндистон матбуотидаги хабарларга кўра, “Синдур амалиёти”га жавобан Покистон армияси Назорат чизиғи (LoC) бўйлаб артиллерия зарбалари уюштирган.
Ушбу ҳужумларда Жамму Кашмирда 12 киши ҳалок бўлган, 57 киши яраланган. Артиллерия ўқ отишлари Пунч, Раjourи ва Меҳандар ҳудудларида жуда шиддатли кечган, турли тураржойлар ва ишлаб чиқариш биноларига жиддий зарар етказилган.
Ҳиндистон армияси эса, Покистон кучлари аввалроқ Назорат чизиғи бўйлаб халқаро чегарада амалга оширган ҳужумлар натижасида 3 киши ҳалок бўлганини билдирган.
Вазият “жуда кескин”
Жамму Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмидаги ҳокимиятдаги “Жамму Кашмир Миллий Конференцияси” (JKNC) партияси расмий баёнот берди.
Баёнотда тўқнашувлар сабаб камида 9 киши ҳалок бўлгани, 33 киши яралангани қайд этилган ва “вазият жуда кескин” экани таъкидланган.
JKNC депутати Ажаз Жан вазиятни ўрганиш учун Пунч туманидаги касалхоналардан бирини бориб кўрган.
Жамму Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмидаги ҳокимиятдаги “Жамму Кашмир Миллий Конференцияси” (JKNC) партияси расмий баёнот берди.
Баёнотда тўқнашувлар сабаб камида 9 киши ҳалок бўлгани, 33 киши яралангани қайд этилган ва “вазият жуда кескин” экани таъкидланган.
JKNC депутати Ажаз Жан вазиятни ўрганиш учун Пунч туманидаги касалхоналардан бирини бориб кўрган.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги: “Таҳдидлар сабабли жавоб бериш мажбурияти бор эди”
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги котиби Викрам Мисри ўз баёнотида мамлакатга қарши янги ҳужумлар тайёрланаётгани ҳақидаги разведка маълумотларини тилга олди. “Шунинг учун (6 майдаги тўқнашувларда) ҳам таҳдидни тўхтатиш, ҳам унинг олдини олиш зарурияти туғилди”, — деди у.
Мисри, Ҳиндистон “қайтарма зарба бериш ва бу турдаги чегара ортидаги ҳужумларни олдини олиш ҳуқуқидан фойдаланганини” билдириб, амалга оширилган ҳаракатлар “ўлчовли ва эскалация қилувчи эмас”, деб таърифлади.
Унинг сўзларига кўра, мақсад — “террористик инфратузилмани йўқ қилиш” бўлиб, асосий диққат “Ҳиндистонга юборилиши мумкин бўлган террорчиларни бартараф этиш”да тўпланган.
Мисри, шунингдек, 22 апрелда Пахалгамда юз берган террор ҳужуми бўйича олиб борилаётган суриштирувлар “ҳужумчиларнинг Покистон билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини” кўрсатганини айтди.
Моди халқаро ташрифларини бекор қилди
India Today нашрининг ёзишича, бош вазир Нарендра Моди ҳужумлардан сўнг Норвегия, Хорватия ва Нидерландияга режалаштирилган ташрифларини кечиктирган.
Покистон мудофаа вазири Асиф: Ҳиндистон билан кескинлик ядровий урушга олиб келиши мумкин
Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик ошиши ядровий уруш хавфини келтириб чиқариши мумкинлигини билдирди.
Асифнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида ядровий тўқнашув эҳтимоли мутлақо мавжуд. “Агар улар (Ҳиндистон) бутун минтақага тотал урушни мажбурласа ва бундай таҳдидлар юзага келса, у ҳолда ҳар қандай пайтда ядровий уруш бошланиши мумкин”, — деди у.
Унга кўра, агар Янгидели ҳукумати Покистонни ядровий уруш сари сурса, Ҳиндистон бунинг барча оқибатларига тайёр туришига тўғри келади.
АҚШ президенти Трамп: “Тўқнашув жуда тез тугайди деган умиддаман”
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистоннинг Покистонга қилган ҳужуми юзасидан баёнот берди. У мазкур баёнотни Ортa Шарқ бўйича махсус вакил Стив Уиткоффнинг қасамёд маросимида билдирган.
Ҳодисани “шармандали” деб баҳолаган Трампда бу ҳақда янги маълумотлар борлиги айтилди. У шундай деди: “Бу ўтмишда содир бўлган айрим воқеаларга боғлиқ. Улар анча вақтдан бери уруш ҳолатида. Аслида, ўнлаб йиллардан бери, ҳатто асрлар давомида урушиб келишяпти”.
Трамп: “Мен фақат шу тўқнашув жуда тез тугайди деб умид қиламан”, — деди.
БМТ бош котиби Гутерриш томонларни юксак сабр-тоқатга чақирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ҳиндистоннинг Покистонга қарши ҳужумларидан чуқур ташвишда эканини билдириб, ҳар икки томонни юксак сабр-тоқатга чақирди.
БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик бу ҳақда АА мухбирига ёзма баёнот берди.
Дюжаррик, Ҳиндистоннинг ҳарбий операцияларидан жиддий хавотирда эканини қайд этди.
У Ҳиндистон ва Покистонни энг юқори даражада сабр-тоқатли бўлишга чақирган ҳолда шундай деди: “Дунё Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ҳарбий тўқнашувни кўтара олмайди”.
Пахалгамдаги террор ҳужуми
Ҳиндистон назоратидаги Жамму Кашмирнинг Пахалгам ҳудудида 22 апрел куни қуролли шахслар сайёҳларга ўқ узгани оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, кўплаб инсонлар яраланган эди.
Ҳиндистон ҳужумни амалга оширганлар "Покистондан келган" деб айблаб, “Индус сувлари келишуви”ни тўхтатган, Янги Делида фаолият юритаётган покистонлик дипломатларга бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этиш талабини қўйган ва Покистон фуқароларига виза беришни тўхтатганини, аввал берилган барча визалар бекор қилинганини эълон қилган эди.
Покистон эса бу айбловларни рад этган ҳолда Ҳиндистоннинг Исломободдаги дипломатик ходимлари сонига чеклов киритган, “Индус сувлари келишуви”дан четга чиқиб, дарёларга қилинган ҳар қандай аралашувни “уруш сабаби” деб қабул қилишини маълум қилган, Ҳиндистон билан барча савдони тўхтатган ва ўз ҳаво маконини ёпган эди.