Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлати мақомини олди
РФ таркибидаги Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС саммити якунида 13 давлат бирлашманинг ҳамкор давлатлари мақомини олди.
Шундай
қилиб, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Жазоир, Беларусь, Боливия, Куба,
Индонезия, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Уганда ва Вьетнам БРИКСнинг ҳамкорлари
бўлди.
Ҳамкор
давлат мақомини олиш БРИКСга аъзо бўлиш йўлидаги мажбурий босқич ҳисобланади.
Президент
Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқида Ўзбекистон
БРИКС давлатлари билан шериклик алоқаларини фаол ривожлантириш ниятида эканини билдирганди. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг
БРИКС билан боғлиқ режалари ҳамда Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам тўхталди.
Аввалроқ БРИКСнинг
қандай ташкилот экани, унинг аҳамияти, тарихи, вазифалари қандайлиги ҳақида тўлиқ
таҳлилий мақола эълон қилган эдик. Унда,
жумладан, БРИКС валютаси долларнинг ўрнини боса олиш имкониятлари, бу
ташкилотни келажакда нималар кутиб тургани ҳақида ҳам сўз юритилган.