05.06.2025 15:12
51
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Ўзбекистон Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Афғонистон аҳолисига жўнатган 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти Балх вилоятига етказилди.
Инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги "Астрас" компанияси ҳудудида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилган.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашган.