16.09.2025 16:15
24

Вояга етмаганларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар учун жазо кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишида "Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд қилинишича, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқларидан ёки интернетдан фойдаланиб, уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

Шунингдек, болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Таъкидланишича, болаларни турли зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган ишлар амалга оширилишига қарамай, бу борадаги номақбул ҳаракатлар камаймаяпти. Маълумотларга кўра, 2025 йил 8 ойида вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш жинояти 36 фоизга ортган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.