12.05.2025 23:29
541

ҲуДаПар партияси Туркия ҳукуматини Мубашшир Аҳмад масаласида шаффоф баёнот беришга чақирди

Туркиянинг йирик партияларидан бири, Эрдўғон раҳбарлигидаги "Адолат ва тараққиёт" партиясининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлмиш ҲуДаПар ("Ҳур даъво") партияси ҳукуматни ўзбекистонлик машҳур олим, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ масала бўйича шаффоф баёнот беришга чақирди.

Партия ўз баёнотида ушбу масаланинг қай даражада аҳамиятли эканини қуйидагича ифодалаган:

"Халқаро қонун ва Туркия томонидан тан олинган шартномалар зулм қилиниш хавфи остидаги шахсларнинг бирор талабга кўра топшириб юборилишини очиқчасига тақиқлайди. Инсонпарварлик тамойилларига ва қочқинларнинг бошпана сўраш ҳуқуқига риоя қилиниши нафақат конституциявий, балки виждоний мажбурият ҳамдир", дейилади ҲуДаПарнинг баёнотида.

Партия мазкур ҳолат бўйича ўз хавотирини изҳор қилар экан, мутасаддиларни дарҳол вазият бўйича шаффоф баёнот беришга ва Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистон ҳукумати талабига биноан топшириб юбориш каби оғир жавобгарликка сабаб бўладиган қадамни ташламасликка чақирди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.