Туркиянинг энг диндор вилоятлари рўйхати янгиланди
Туркия статистика институти маълумотларига кўра, Кастамону Туркиянинг энг диндор вилояти ҳисобланади. Вилоятлардаги масжидлар сонига асосланган баҳолашда Кастамону биринчи ўринни эгаллаб, Конядан ўзиб кетган. У ерда ҳар 145 кишига битта масжид тўғри келади. Иккинчи ўринни эгаллаган Самсунда эса ҳар 497 кишига биттадан масжид тўғри келади. Илгари рўйхатнинг бошида бўлган Коняда ҳар 705 кишига биттадан масжид тўғри келади.
Ушбу
маълумотлар ҳудудлардаги масжидлар зичлиги ва аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда
аниқланган. ушбу рўйхатда Истанбул бешинчи ўринни эгаллаган. Туркиянинг “энг
диндор” ҳудуд сифатида танланган Кастамону вилояти 400 мингга яқин аҳолига эга
бўлса, энг йирик аҳоли сонига эга бўлган шаҳарлардан бири бўлмиш Истанбул ушбу
рўйхатда бешинчи ўринни эгаллаган.
Маълумотларга
кўра, рўйхатда биринчи ўринда турган Кастамонуда ҳар 145 кишига биттадан масжид
тўғри келиб, жами масжидлар сони 2605 тани ташкил этади.
Иккинчи
ўринни эгаллаган Самсунда эса ҳар 497 кишига биттадан масжид тўғри келиб, жами
масжидлар сони 2751 та эканлиги қайд этилган.
Учинчи
ўринда эгаллаган ва аввал рўйхатнинг биринчиси бўлган Коняда 3255 та масжид бор
бўлиб, ҳар 705 кишига биттадан масжид тўғри келиши маълум қилинди.
Рўйхатда
тўртинчи ўринни эгаллаган пойтахт Анқара вилоятида ҳар 1807 кишига биттадан
масжид тўғри келади, бу ердаги жами масжидлар сони 3199 тани ташкил этади. Бешинчи
ўрин эгаси Истанбулда эса ҳар 4500 кишига битта масжид тўғри келиб, жами
масжидлар сони 3555 та.
Қуйида бир қатор ҳудудлардаги масжидлар сони:
Анталия: 2306 та масжид
Орду: 2123 та масжид
Диёрбакр: 2 минг 79 масжид
Шонлиурфа: 2107 та масжид
Трабзон: 2 минг 69 масжид
Измир: 1920 та масжид
Бурса: 1789 та масжид
Маниса: 1762 та масжид
Баликасир: 1680 та масжид
Эрзурум: 1625 та масжид
Гиресун: 1616 та масжид
Мерсин: 1589 та масжид
Зонгулдак: 1522 та масжид
Сивас: 1375 та масжид
Ван: 1427 та масжид
Элазиғ: 1017 та масжид
Маълумот
учун, 38 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган ва аҳолисининг 90 фоиздан
зиёди мусулмонларни ташкил этувчи Ўзбекистонда 2043 та масжид фаолият
кўрсатмоқда (Манба - Masjid.uz).