коня
Туркиянинг энг диндор вилоятлари рўйхати янгиланди
Туркия статистика институти маълумотларига кўра, Кастамону мамлакатнинг энг диндор вилояти деб топилди. Ушбу вилоятда ҳар 145 кишига битта масжид (жами – 2605 та) тўғри келмоқда. Иккинчи ўринни Самсун (497 кишига битта, жами 2751 та масжид) эгаллади. Шу вақтга қадар биринчиликни банд қилиб келган Коня ҳар 705 кишига битта, жами 3255 та масжид билан учинчи ўринга тушиб қолди. Маълумот учун, бутун Ўзбекистон бўйича масжидлар сони, Masjid.uz маълумотларига кўра, 2043 тани ташкил этмоқда.
Давомини ўқиш...06.01.2025 10:47