20.06.2025 06:44
105

Туркия ва Италия ҳамкорликда учувчисиз учоқлар ишлаб чиқаради

Туркиянинг учувчисиз учоқлар ишлаб чиқарувчи Baykar компанияси ва Италиянинг мудофаа гиганти Leonardo ўзаро қўшма корхона ташкил этишга келишиб олишди.

Шартнома Римда Leonardo бош директори Роберто Чинголани ҳамда Baykar раиси Селчук Байрактар томонидан имзоланган.

Leonardo’нинг сўзларига кўра, Италияда жойлашган қўшма корхона дрон тизимларини ишлаб чиқаради ва бевосита хизмат кўрсатади. Мақсад – ушбу соҳадаги илғор турк ишланмаларини Италиянинг юқори технологик стандартлари билан бирлаштириш экани айтилмоқда.

“Европа, айниқса, ҳозирги қийин шароитда бундай технологияларга жуда муҳтож”, деган Чинголани.

Келишув шартларига кўра, Leonardo ва Baykar биргаликда ўз маҳсулотларини нафaқат Европада, балки халқаро бозорларга ҳам чиқаради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.