18.12.2023 12:43

Туркия узоқ масофага учувчи Siper ҳаво мудофаа тизимини cерияли ишлаб чиқаришни бошлади

Турк Қуролли кучлари ва мудофаа компаниялари узоқ масофага мўлжалланган Siper зенит-ракета мажмуасини (ЗРМ) серияли ишлаб чиқаришни бошлаш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда TRT Миллий мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

Ҳужжат Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, ҳарбий қисмлар қўмондонлари ва ишлаб чиқарувчилар томонидан имзоланди. Вазирлик “шартномани имзолаш маросими билан Туркиянинг Siper [Siper product-1] узоқ масофали ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимини cерияли ишлаб чиқариш бошлангани, шунингдек, [ушбу ракеталар учун] Hisar ЗРМни серияли ишлаб чиқариш миқёси кенгайганини қайд этди.

«Siper — миллий имкониятларимиздан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимидир”, - деди Туркия мудофаа вазири Яшар Гулер.

“У бизнинг узоқ масофали қуролларга бўлган эҳтиёжимизни қондириш учун муҳим лойиҳадир. Дастлабки синовларда Hisar ракеталари муваффақиятли қўлланилгани туфайли Siper тизимларининг қарши таъсир чоралари кўриши ва ҳаводаги нишонларга зарба бериши самарадорлиги ошади”, - дея қўшимча қилди у.

Siper мажмуаси ҳаводаги ҳар қандай нишонларини йўқ қилиш учун мўлжалланган бўлиб, Анқара томонидан импорт қилинаётган тизимларга муқобил тарзда яратилмоқда. Уни ишлаб чиқиш жараёни 2018 йилда Aselsan, Roketsan ва SAGE (Мудофаа саноати тадқиқотлари ва ишланмалари институти) иштирокида бошланган. Комплекснинг биринчи синовлари 2022 йил декабрида бўлиб ўтди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.