09.01.2024 10:23

“Турк ҳаво йўллари” 2023 йилда рекдорд даражадаги 83,4 млн ташиди

“Турк ҳаво йўллари” (ТҲЙ) томонидан ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида ташилган йўловчилар сонини 2022 йилга нисбатан 16,1 фоизга ошириб, 83,4 млн кишига етди, дея хабар бермоқда Anadolu.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида халқаро-халқаро йўловчилар сони 23,4 млн кишини ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг шу даврида 27,1 фоизга ошиб, 29,8 млн кишига етган.

Ўриндиқларнинг умумий бандлиги 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 пунктга ошиб, 82,6 фоизни ташкил этди.

2022 йилда ўриндиқлар сонига нисбатан босиб ўтилган масофа умумий 201,8 млрд км ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда 16,4 фоизга ошиб, 234,8 млрд га етди.

2022 йилда ташилган юк ва почта ҳажми 1,68 млн тоннани ташкил этади, 2023 йилда эса 1,2 фоизга камайиб, 1,66 млн дан иборат бўлди.

Эълон қилинган ҳисоботга кўра, ТҲЙ флотидаги самолётлар сони 440 тага кўтарилди.

Аввалроқ Туркия 2023 йилда ташқи савдо ҳажми 255 млрд 809 млн долларга етиб, мамлакат тарихидаги рекорд даража қайд этилгани хабар қилинган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.