25.06.2025 11:14
55
Трамп ва Эрдўғон Гаагада учрашди
Кеча, 24 июнь куни НАТО давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Гаагада бўлиб турган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди.
Президентлар учрашуви НАТО саммитида қатнашаётган етакчилар ва уларнинг рафиқалари шарафига Голландия қироли томонидан уюштирилган кечки овқатдан сўнг, ОАВ учун ёпиқ тарзда ўтказилган.
Шунга қарамай, қатор нашрлар АҚШ ва Туркия етакчилари учрашувда муҳим минтақавий ва глобал масалаларни гаплашиб олгани ҳақида ёзди. Жумладан:
- Эрдўғон Эрон ва "Исроил" ўртасида тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшгани учун Трампга миннатдорлик билдириб, осойишталик давомли бўлишига умид билдирган.
- Туркия раҳбари Ғазодаги гуманитар инқирозни дарҳол тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган ва халқаро мулоқотни кучайтиришга чақирган.
- Етакчилар Украина ва Россия можаросини дипломатик йўл билан ҳал этиш, мавжуд қарорларни мустаҳкамлаш ва мулоқотни давом эттириш зарурлиги ҳақида фикр алмашган.
Anadolu нашрининг хабар беришича, президент Эрдўғон АҚШ билан мудофаа саноатидаги ҳамкорликнинг ривожланиши икки томонлама савдо ҳажмини 100 миллиард долларга етказишга хизмат қилишини айтган.