Тожикистон 25 давлат учун бир томонлама визасиз режим жорий қилди, дея хабар бермоқда Тожикистон ТИВ матбуот хизмати.

Фуқаролари 1 майдан бошлаб 30 кунгача бир томонлама визасиз Тожикистонга ташриф буюриши мумкин бўлган 25 та давлат: Андорра, Багама ороллари, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Болгария, Коста-Рика, Кипр, Ирландия, Малта, Маршалл ороллари, Мексика, Мўғулистон, Черногория, Уммон султонлиги, Руминия, Сент-Китс ва Невис, Сент-Люсия, Сан-Марино, Сербия, Словакия, Словения, Соломон ороллари, Сент-Винсент ва Гренадинлар, Ватикан, Фаластин (дипломатик ва хизмат/махсус паспортлар).

55 ёшдан ошган фуқаролари Тожикистонга 14 кунгача визасиз киришлари мумкин бўлган 16 та давлат: Албания, Жазоир, Барбадос, Вануату, Вьетнам, Доминика, Хитой, Лаос, Ливан, Мадагаскар, Марокаш, Никарагуа, Панама, Шимолий Македония , Тунис, Фижи.

14 та давлат фуқаролари эса Тожикистонга визаларни соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади. Рўйхатга Ироқ, Фаластин, Сурия, Маршалл ороллари, Соломон ороллари, Вануату, Судан, Мадагаскар, Фаластин, Гаити, Уганда, Руанда, Нигерия ва Эфиопия киради.

Мавзуга алоқадор