04.08.2025 09:46
95

Тошкентда помидорларга Қуръони карим таржимаси саҳифалари ўраб сотилаётгани аниқланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Food City бозорига харидорлар истеъмоли учун махсус яшикларда   юборилган помидорлар видеоси тарқалди. Эътиборни тортадиган ва жуда оғриқли ҳолат – мевалар ушбу яшикларга Қуръони каримнинг Шайх Абдулазиз Мансур таржимасига мансуб мухтасар тафсири китобининг саҳифалари билан ўралган.

Бу ҳолат бир қатор жиддий ва асосли саволларни келтириб чиқаради. “Қоғоз етишмади” деган баҳона бу ерда ўринсиз. Чунки ушбу саҳифаларда нафақат арабча, балки ўзбек тилидаги таржимаси ҳам бор – у ҳам крилл алифбосида. Демак, оддий савиядаги ҳар қандай инсон ҳам бу саҳифаларнинг мазмунини англашга қодир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларни бошқа мақсадда ишлатиш – бу билмаслик эмас, балки билган ҳолда содир этилган беҳурматликдир!

Бундан ҳам аламлиси – бу саҳифалар қандай шароитларда юрибди? Айни пайтда сабзавот ўрашда ишлатилмоқда, оёқ остида қолмоқда, балки хожатхонагача кириб бораётгандир. Бундай хорланиш Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлмаслигини ким кафолатлай олади? Қуръон саҳифаларини қоғоз сифатида ишлатиш — бу кичик, аҳамиятсиз масала эмас. Бу билимсизлик ҳам, оддий беэътиборлик ҳам эмас — бу бефаросат ва қадриятсиз ёндашувдир!!!

Қуръонга ҳурмат – фақат қўлга олиб ўқиш билан эмас, балки у ҳақдаги умумий муносабатимиз орқали намоён бўлади!

Аброрхон Акмалович

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.