ҳурматсизлик

  • Тошкентда помидорларга Қуръони карим таржимаси саҳифалари ўраб сотилаётгани аниқланди

    Куни кеча ижтимоий тармоқларда Food City бозорига харидорлар истеъмоли учун махсус яшикларда юборилган помидорлар видеоси тарқалди. Эътиборни тортадиган ва жуда оғриқли ҳолат – мевалар ушбу яшикларга Қуръони каримнинг Шайх Абдулазиз Мансур таржимасига мансуб мухтасар тафсири китобининг саҳифалари билан ўралган. Бу ҳолат бир қатор жиддий ва асосли саволларни келтириб чиқаради. “Қоғоз етишмади” деган баҳона бу ерда ўринсиз. Чунки ушбу саҳифаларда нафақат арабча, балки ўзбек тилидаги таржимаси ҳам бор – у ҳам крилл алифбосида. Демак, оддий савиядаги ҳар қандай инсон ҳам бу саҳифаларнинг мазмунини англашга қодир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларни бошқа мақсадда ишлатиш – бу билмаслик эмас, балки билган ҳолда содир этилган беҳурматликдир!

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.