Рамазонда Қуръон хатмини хоҳлайсизми?
Қуръони каримни ҳатто ғайридинлар қизиқиб ўқиб чиқмоқда, оятлардаги ҳақиқатлардан ҳайратга тушиб, ҳатто Исломни қабул қилмоқда. Хўш, биз мусулмонлар-чи? Ҳеч бўлмаганда унинг ўзбекча маънолар таржимасини ўқийлик. Қуйидаги тавсиялар эса Роббимизнинг Каломини осонроқ ҳатм қилишимизга ёрдам бериши аниқ.
Қуръони
карим тахминан 600 бетдан иборат. Уни 30 га бўлсангиз, кунига 20 бетдан
ўқиш кифоя бўлади, холос. Эҳтимол баъзи сабабларга кўра қийин туюлаётгандир?
Лекин уларни кун давомида ўқиладиган беш вақт намозга бўлиб чиқсангиз, унда
вазифа анча осонлашади:
Агар Рамазонда ҳар бир намоздан кейин 4 бетдан ўқисангиз,
Қуръонни тўлиқ хатм қила оласиз.
Агар ушбу ойда Қуръонни икки марта хатм қилмоқчи бўлсангиз,
унда ҳар намоздан олдин ва кейин 4 бетдан ўқиш кифоя.
Шунингдек, Рамазон ойидаги ибодатларга бошқа ойларга
қараганда кўпайтириб савоб берилишини унутманг.
Бу хабарни қанча кўп дўст ва яқинларингизга етказсангиз,
муборак ойда Қуръони карим хатм қилувчилар кўпайса, ажаб эмас. Энг кўп фойдани
эса, иншааллоҳ, ўзингиз оласиз. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким яхшиликка
далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор”, деганлар (Бухорий, Муслим, Абу
Довуд, Термизий ривояти).