10.06.2025 07:04
130
ТИВ Лос Анжелесдаги ўзбекистонликларни намойишга чиқмасликка чақирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Лос Анжелесдаги (АҚШ) намойишчилар орасида ўзбекистонликларнинг иштироки ҳақида маълумотлар йўқлигини хабар қилди.
Вазирлик АҚШдаги ватандошларни "ушбу мамлакатнинг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга, тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай оммавий намойишларда иштирок этмасликка" чақирган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади. Зарур ҳолларда фуқароларимиз АҚШдаги элчихонамиз ва Бош консулхонамизга мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Лос Анжелесдаги намойишлар иммиграция рейдларига жавобан бошланганди.