08.05.2025 08:10
277

Telegram’даги “история”сига ИШИД байроғи кўринган видеони жойлаштирган сурхондарёлик йигит уч йилга қамалди

Сурхондарё вилоятида Telegram’даги “история”сига “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД)нинг қора байроғи кўринган видеони жойлаган 18 ёшли йигит 3 йилга қамалди.  

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 18 ёшли йигитнинг иши кўриб чиқилган. У жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материални интернет орқали тарқатишда айбланган.

Суд материалларига кўра, йигит Telegram’даги “история” бўлимига араб тилидаги нашида ижро этилаётган, ўзбекча титрлар илова қилинган видеони жойлаштирган. 

Йигит ушбу видеони қўшиғининг оҳанги ёққани учун тарқатганини айтган. У араб тилини билмаслигини, диний таълимга эга эмаслигини ва бундай видеоларнинг жиноий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан бехабар бўлганини таъкидлаган. 

Суд томонидан у Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми бўйича айбдор деб топилди. Унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.