Эрондаги портлаш учун ИШИД жавобгарликни ўз зиммасига олди
Эронда содир этилган ва 84 кишининг ҳаётига зомин бўлган террор ҳужуми учун жавобгарликни ИШИД террор ташкилоти ўз зиммасига олди. Бу ҳақда гуруҳ Телеграм-каналларида хабар берди.
Хабарда
айтилишича, Эроннинг Кирмон вилоятидаги ҳужумларни икки нафар худкуш-террорчи
амалга оширган.
IRNA ахборот
агентлиги манбаларининг сўзларига кўра, буни ўрганилган далиллар, жумладан,
видеокузатув камераларидаги ёзувлар ҳам тасдиқлайди.
"Биринчи
худкуш-террорчи портлаш натижасида ўзини портлатган эркак бўлган. Унинг
шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда", - деди у.
Эслатиб
ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Кирмон вилоятида Ислом инқилоби қўриқчилари
корпуси (ИРҚК) қўмондони
Қосим Сулаймоний қабри яқинида
иккита портлаш содир бўлганди.
Портловчи қурилмалар 2020 йил 3 январда АҚШ ҳаво ҳужуми
натижасида Бағдодда ҳалок бўлган ИРҚК қўмондони хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун юзлаб одамлар
кетаётган қабристонга олиб борувчи йўлда ҳаракатга келтирилган.
Таъкидланишича, портлашлар тахминан ўн дақиқалик оралиқда
содир бўлган. Портлашлар натижасида 84 киши ҳалок бўлган, 284 киши
жароҳатланган. Эрон расмийлари воқеани теракт деб атади.