Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонлик доимий иш билан таъминланиши мумкин
Жиддада араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан музокаралар
бўлиб ўтди. Унда тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100
минг нафаргача ўзбекистонликни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш
масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kun.uz вилоят ҳокимлигининг матбуот
хизматига таяниб хабар берди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги
делегациянинг Кувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада
ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик
бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Усома Қўқондий,
Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Имод Абдулазиз ҳамда араб ишбилармони
Аҳмад Алҳусомий билан учрашувлар ўтказилди.
Музокара давомида Осама Кокандий вилоят раҳбарига
паррандачилик соҳасида Фарғонада лойиҳа амалга ошириш режаларини маълум қилди.
Эмат Абдулазиз текстил соҳасида ҳамкорлик қилиш, Фарғонада
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига олиб киришда ўз
таклифларини билдирди.
Аҳмад Алхутами билан музокараларда эса тил ва турли
касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача
фарғоналикларни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама
қилинди.
Билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликда ишни йўлга қўйиш,
маълумотлар алмашиниш ва яқин муддатларда Фарғонада қайта учрашувлар ташкил
қилинишига келишилди.